$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

АКТ вазирлиги 1 гб мобил интернет нархи 16 минг сўм экани ҳақидаги хабарларни рад этди

АКТ вазирлиги 1 гб мобил интернет нархи 16 минг сўм экани ҳақидаги хабарларни рад этди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги интернет нархи қмматлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. АКТ вазирлиги томонидан ўтказилган брифингда бу маълумотлар эскилиги, бир йил аввал www.cable.co.uk сайтидан олнгани айтилди.

Вазирликка кўра, 1 Гигабайт мобил интернет (Ҳиндистонда 950 сўм, Исроилда 1,2 минг сўм, Қирғизистонда 2,2 минг сўм, Италияда 4,5 минг сўм, Украинада 4,9 минг сўм, Қозоғистонда 5 минг сўм,) Ўзбекистонда эса 16 минг сўмни ташкил этиши, мамлакатда интернет қамрови 51 фоиз экани кўрсатилган статистика www.cable.co.uk сайтидан олнга ва 2020 йилнинг февралида эълон қилинган.

Брифинг давомида мобил интрнетнинг Ўзбекистондаги ҳақиқий нархига ҳам тўхталиб ўтилди. Қайд этилишича, 2021 йилнинг март ойи холатига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг ойлик ўртача интернет сарфи 4-5 гб.ни ташкил этади. Шунга кўра, 1 Гигабайт ҳажмдаги мобил интернет хизматининг ўртача нархи 6-7 минг сўмга тенг.

Теги :
Jamiyat