$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Дипломат Зехавит Бен-Гилель Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

исроил элчиси

Исроиллик дипломат Зехавит Бен-Гилель ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Исроил оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган хабарга кўра, Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётган Зехавит Бен-Гилель Исроилнинг Ўзбекистондаги амалдаги элчиси Эдуард Шапиранинг ўрнини эгаллайди. Э.Шапира 2018 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиғини топширган эди.

Зехавит Бен-Гилель шу пайтга қадар Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижда турли дипломатик вазифаларда фаолият олиб борган. У инглиз, испан ва немис тилларини мукаммал билади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 5-ялпи мажлисида мамлакатимизнинг Исроилдаги элчиси этиб Ташқи ишлар вазирлигининг Икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи Феруза Маҳмудова тайинланган эди.