Самарқандда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Самарқандда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.
1 daqiqa o‘qiladi

Жорий йил 28 март куни тахминан соат 11:00 ларда Самарқанд шаҳри М.Шайхзода МФЙ, Лахутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаролар хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи)дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Заҳарланиш оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган, яна 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



