Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

“Ҳудудгазтаъминот”: “Истеъмолчиларга газ тўлиқ етказиб бериляпти, етишмовчилик йўқ”

9 декабрь куни аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 105 млн. куб метр табиий газ етказиб берилган. Бундан ташқари, суюлтирилган газ истеъмолчиларига 2224 тонна ёнилғи етказилган.

3 daqiqa o‘qiladi

is gazi 3

Ҳароратнинг кескин пасайиши муносабати билан мамлакат бўйича табиий ва суюлтирилган газ истеъмолининг ортиши кузатилмоқда. Истеъмолчилар ўртасида ёнилғини тенг тақсимлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” мутахассислари 24 соатлик режимда иш олиб бормоқда ва юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этмоқда, деб хабар қилди “Ҳудудгазтаъминот” компанияси. 

“Ҳозирги вақтда табиий газ истеъмолчиларига “зангори ёнилғи” тўлиқ ҳажмда етказиб бериляпти, етишмовчиликлар кузатилмаяпти. Олис ҳудудларга суюлтирилган газ тўлиқ ҳажмда ва маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланган график асосида етказилмоқда. Ҳудудларда авария ҳолатлари кузатилганда, мутахассислар жойига юборилмоқда ва улар муаммоларни бартараф этишмоқда”, — дейилади компания хабарида.

Муаммоли ҳудудларда газ таъминотини яхшиланмоқда

9 декабрь куни аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 105 млн. куб метр табиий газ етказиб берилган. Бундан ташқари, суюлтирилган газ истеъмолчиларига 2224 тонна ёнилғи етказилган.

«Ҳудудгазтаъминот» муаммоли ҳудудларда газ таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар ҳақида ҳам маълумот берди. Хусусан, Тошкент шаҳрининг Юнус Ражабий кўчасидаги муаммолар ўз ечимини топиб, қўшни икки кўча — Яккасарой тумани В.Воҳидова ва Тафаккур кўчаларида газ қувурларидаги носозлик бартараф этилган.

7 декабрь куни сув таъминоти тизими ходимлари авария ҳолатини бартараф этиш жараёнида трактор орқали газ қувурларига шикаст етказган. Оқибатда газ қувурларига сув йиғилган ва учта кўчада газ босими пасайиши кузатилган. Айни вақтда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти Пискент тумани «Оқ тепа» МФЙдаги газ қувурларида авария ҳолати кузатилган. Юк автомобили ўрта босимли газ қувурига шикаст етказган, оқибатда 70 та хонадон вақтинча газ таъминотидан узилган. «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали мутахассислари авария оқибатларини бартараф этган.

Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳам таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилган.

 Иситиш жиҳозларини ўчириш сўралди

«Ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамай, истеъмолчиларнинг газ таъминотини яхшилаш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур даврда алоҳида маҳалла ва хонадонларда газ етишмовчилигининг олдини олиш мақсадида „Ҳудудгазтаъминот“ АЖ фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўрайди», — дейилади хабарда. Шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» газ таъминоти узлуксиз етказиб берилиши учун тўловларни ўз вақтида тўлашни сўради.

Шикоятлар 1104 телефон рақами орқали қабул қилинади

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ тизими мутахассислари барча таклиф, шикоят ва мурожаатларни 1104 телефон рақами орқали, газ сизиб чиқиши, авария ва бошқа техник носозликларни бартараф этиш бўйича мурожаатларни 104 рақами орқали қабул қилади.

Компания об-ҳавонинг совиб кетиши арафасида аҳолини иситиш мосламалари ва газ плиталаридан фойдаланишда эҳтиёт чораларини эслатиб, хоналарни вентиляция қилишда эҳтиёт бўлишга чақирди.

Ҳар қандай об-ҳаво инжиқлиги ва аномал совуққа тайёр

Аввалроқ «Ўзтрансгаз», «Худудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа корхоналар раҳбарлари президентга қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисобот берганди. Улар энергия тизими «ҳар қандай об-ҳаво инжиқлиги ва аномал совуққа тайёр»лигини маълум қилган.