Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Афғонистонга тўққизта махсус юк машинасида навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Уларни топшириш маросими Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудидида бўлиб ўтади.

22 декабрь куни Сурхондарёнинг Термиз шаҳридан Афғонистоннинг Хайратон шаҳрига инсонпарварлик юки ортилган машиналар жўнаб кетди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Инсонпарварлик ёрдами тўққизта махсус юк машинасида етказилади.

Уларни топшириш маросими Балх вилояти Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида икки мамлакат расмийлари иштирокида ўтказилади.

Бундан аввалги 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами сентябрь ойида олиб борилганди.