Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Кеча “InnoWeek.uz-2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг илк кунида кўргазма томоша қилгани бордим. Кўргазмалар павильонида маҳаллий ва хорижий компаниялар, олимлар ва илмий тадқиқотчиларнинг инновацион ишланмалари, ихтиролари ҳамда маҳсулотлари ўрин олган.

Маълум қилишларича, ҳафталикнинг илк кунида қатор келишув, меморандум ва шартномалар имзоланибди. Шунингдек, Университетларнинг илмий ва инновацион фаолияти бўйича биринчи халқаро форуми, Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини қисқартиришга йўналтирилган яшил инновациялар конференцияси ҳам ўтказилган.

1 daqiqa o‘qiladi

innoweek uz 2022

Ҳафталик давом этмоқда. Кўргазмани томоша қилиш истагида бўлганлар Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси олдида ташкил этилган павильонга боришлари мумкин. Мўлжал: “Беруний” метро бекати.