Эртага Тошкентда 50дан ортиқ хорижий давлатлардан, шунингдек, давлатлардан ва маҳаллий илмий-инновацион марказлар, инвестиция фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес-инкубаторлар вакиллари, экспертлар, олимлар иштирок этадиган «InnoWeek.uz» халкаро инновацион ғоялар хафталигига старт берилади.
Бугун АОКАда ушбу ҳафталик дастурига бағишланган матбуот анжумани бўлди. Унда маълум қилинишича, бу йилги тадбир “Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар” шиори остида ўтказилар экан.
1 daqiqa o‘qiladi

Бу дегани унда инсон омили туфайли экологияга етказилаётган зарарларнинг олдини олишга қаратилган ихтиро ва лойиҳаларга кўпроқ эътибор қаратилади.
Кўргазмада ўзимизда ҳам анчадан бери актуал бўлиб турган экологик муаммоларга ечим бўла оладиган технологиялар бўлиши кутиляти.
Қизиқадиганлар бўлса, эртадан кўргазмага келиши, ёш олимлар яратаётган лойиҳалар билан яқиндан танишиши мумкин.
Кўргазма эртага соат 10:00да очилади.



