“InnoWеек-2022” инновацион ишланмалар ҳудудий кўргазмаси Сирдарё вилояти босқичи иштирокчилари тақдирланди.
13-сентябр куни “InnoWеек-2022” инновацион ишланмалар ҳудудий кўргазмаси Сирдарё вилояти босқичи ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
1 daqiqa o‘qiladi

12-13 сентябр кунлари Сирдарё вилоятидаги барча ишбилармон ва тадбиркорларни, инновацион ишланма эгаларини бир майдонга тўплаган “InnoWеек-2022” кўргазмасида 150 дан ортиқ ишланмалар намойиш этилди.
Ёпилиш маросимида Сирдарё вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азимжон Холов ва Инновациялар Миллий офиси вакиллари кўргазмада фаол иштирок этган энг яхши лойиҳа эгаларига эсдалик совғаларини топширишди.
Шунингдек саралаб олинган энг илғор лойиҳалар Халқаро инновацион ғоялар кўргазмасига таклиф этилди.



