“InnoWeek – 2022” инновацион ишланмалар ҳудудий кўргазмасининг Сирдарё вилояти босқичига старт берилди
12 сентябрь куни Сирдарё вилояти “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази” биносида “InnoWeek – 2022” инновацион ишланмалар ҳудудий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
1 daqiqa o‘qiladi

Кўргазмада вилоятнинг барча ҳудудларидан келган ишбилармон ва тадбиркорлар, илмий марказлар ва ОТМ вакиллари, жами 12та ташкилот 110дан ортиқ маҳсулот ва ишланмалар, турли технологиялар билан иштирок этишмоқда. Бундан ташқари, кўргазма доирасида “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони ҳам ўтказилмоқда ва унда ҳозирга қадар 40 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтган.
Шунингдек, танловда энг яхши лойиҳалар муаллифлари, иқтидорли ёшлар муносиб тақдирланмоқда.



