Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси бош директори Олимжон Тўйчиев:
InnoWeek.Uz-2022 инновацион ғоялар ҳафталигига 30 га яқин давлатдан меҳмонлар келиши кутилмоқда. 30 га яқин давлатдан 153 нафар меҳмон рўйхатдан ўтди. Ҳафталик доирасида 39 та тадбир бўлиб ўтиши режалаштирилган.
1 daqiqa o‘qiladi

Бу йилги “InnoWeek.uz-2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги “Ташаббускор бизнес”, “Инновацион ечимлар”, “Кооперацион алоқалар” номли 3 та алоҳида платформада ташкил қилиниб, мазкур платформалар доирасида турли хил мавзулардаги 27 та халқаро, 9 та маҳаллий тадбирлар, 3 та кўргазмалар, шунингдек, “Technoways” технологик ривожланиш марафони, International Robotics Challenge (IRC) халқаро робототехника мусобақаси ва ушбу ҳафталик сарҳисоби ҳисобланган Инвестицион шартномалар ҳамда ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.



