$
 12834.61
44.18
 14662.26
175.82
 162.65
0.05
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Ўзбекистонда жиноятлар сони ўтган йилгнинг шу даврига нисбатан 5 минг 100 тага ошган

жиноят

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, 2020 йилнинг дастлабки 5 ойида 17 271 та жиноят қайд этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 100 тага (41,9 фоизга) кўп.

Шунингдек, безорилик ҳолатлари сони 2,5 баробарга (2019 йилда 153 та, 2020 йилда 385 та), фирибгарлик (2019 йилда 1 324 та, 2020 йилда 2 712 та), порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар эса 2 баробарга ошган. Босқинчилик ва ўғирлик жиноятлари ҳам кўпайган.

Ҳудудлар кесимида жиноятларнинг ошиши Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 5 ойида Фарғона вилоятида 2 575 та жиноят қайд этилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўп демакдир. Ушбу ҳудудда ҳисобот даврида ўғрилик ва талончилик 2,5 баробарга ошган.