Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Индонезиядаги нефт заводида портлаш рўй берди (+видео)

Индонезиянинг Ғарбий Ява вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш натижасида катта ёнғин содир бўлди. Айни пайтда мингга яқин маҳаллий аҳоли хавфсизлик мақсадида у ердан эвакуация қилингани айтилмоқда.

1 daqiqa o‘qiladi

Дастлабки маълумотларга кўра, заводига тегишли бўлган Пертамина давлат корхонаси ҳудудида душанба куни маҳаллий вақт билан соат 00:45да портлаш содир бўлган. Ёнғинни келтириб чиқарган портлашга айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Портлаш чақмоқ чақиши натижасида юзага келган бўлиши тахмин қилиняпти. Ҳодиса оқибатда камида 20 киши жароҳат олган.

Arab News нашрига кўра, ҳозирда нефтни қайта ишлаш заводига юздан зиёд ўт ўчириш машиналари келган бўлса-да, аланга тарқалишини тўхтатишнинг имкони бўлмаяпти.