Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

“Ўқитувчи, врач, мигрантни боласини ким ўқитади?”. Божохона ходимларининг фарзандларига берлаётган таълим имтиёзи жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўляпти

Вазирлар Маҳкамасининг божхона ходимларининг фарзандлари тавсиянома асосида ОТМда грант асосида танловсиз ўқиши мумкинлигини кўзда тутувчи қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

1 daqiqa o‘qiladi

“Ўқитувчи, врач, мигрантни боласини ким ўқитади?”. Божохона ходимларининг фарзандларига берлаётган таълим имтиёзи жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўляпти

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг божхона ходимларининг фарзандлари тавсиянома асосида ОТМда грант асосида танловсиз ўқиши мумкинлигини кўзда тутувчи қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Мазкур лойиҳа ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалгач кенг жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Аксарият фойдаланувчилар имтиёзлар кўпайиб кетаётганидан норози эканини яшириб ўтирмаган. Буни изоҳларда ҳам кўриш мумкин:

Айникса, Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида фойдаланувчилар мингдан ортиқ изоҳлар қодириб, янги қарор лойиҳасига реакция кўрсатишган.

Аксарият аҳоли ОТМларга киришда имтиёзлардан бутунлай воз кечиб, фақатгина алоҳида кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларига бу борада моддий ёрдам берилиши мақсадга мувофиқ эканини билдирган. Муҳокамалар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор лойиҳаси ҳозирча фақат муҳокама учун чиқарилган бўлиб, 2020 йилнинг 1 октябрида якунланади.