$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Tadbirkor

Айни вақтда Олий Мажлис Сенатининг 50-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлис давомида тадбиркорларга улар яратаган иш ўрнига қараб солиқ имтиёзлари берилиши ҳақидаги мавзу муҳокама қилиниб, Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди. 

Янги имконият ва ўзгаришлар

Ўзгартиришга кўра, қўшилган қиймат, фойда солиғи ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари барча солиқларни улар (тадбиркорлар) яратган янги иш ўринлари сонига қараб бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилмоқда. Жумладан қуйидагилар: 

— 51 тадан 100 гача янги иш ўрин яратилганда – уч ойгача;

— 101 тадан 200 гача янги иш ўрин яратилганда – олти ойгача;

— 200 тадан ортиқ янги иш ўрин яратилганда – ўн икки ойгача, этиб ифодаланди.

Мол-мулк ва ер солиғидаги имтиёзлар 

Бундан ташқари, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” Дастури доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларни ишга қабул қилган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган юридик шахсларга мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилиши режа қилинган. Бунда, солиқ имтиёзи миқдори, тадбиркорлик субектлари томонидан янги иш ўринлар сонидан келиб чиқиб қуйидаги миқдорларда белгиланиши тасдиқланди:

— 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;

— 101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;

— 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилганда эса – ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.

Сенаторларнинг ўзгаришлардан мақсади нима? 

Шунигдек, корхона ишга қабул қилинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори бир бараваридан кам бўлмаган иш ҳақини тўлаб, бандлигини таъминлаши кераклиги таъкидланган. Сенаторлар ушбу Қонун аҳоли бандлигининг ўсишига, камбағалликни қисқартиришга ҳамда кам таъминланган оилалар аъзоларини ишга қабул қилишда тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилишига умид қилишмоқда. Муҳокама якунида ушбу қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Теги :
Jamiyat