$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Бу йилги имтиҳонлар сентябрда бўлиши мумкин. Ҳаммаси карантинга боғлиқ

Бу йилги мтиҳонлар сентябрда бўлиши мумкин. Ҳаммаси карантинга боғлиқ Имтиҳон

Бугун, 22 июль куни АОКАда Давлат тест маркази томонидан қабул масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда жами 1,5 млн.га яқин абитуриент ҳужжат топширгани, шу сабабли уларни неча сменада имтиҳон қилиш режалаштирилаётгани имтиҳонлар қачон бўлиши ҳақида сўз борди.

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров “агар кириш имтиҳонлари 2 сменада ўтказилса, 50 кун, 3 сменада ўтказилса, 30 кунга яқин муддатда имтиҳон ўтказилиши мумкин”лигини айтди.

«Маълумки, 1 августга қадар карантин чекловлари белгиланган. Карантин чекловлари бекор қилингандан кейин кириш имтиҳонларини ўтказиш режалаштирилган. Яъни чекловлар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, агар карантин чекловлари 1 сентябргача давом этадиган бўлса, унда тест синовлари сентябрь ойида ўтказилади», деди Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.

Унинг сўзларига кўра, агар имтиҳонлар 1 августдан бошланса, абитуриентларга рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилиши керак эди. Лекин имтиҳон санаси аниқ бўлмагани учун рухсатномаларни бериш муддати ҳам аниқ эмас. Рухсатномаларни тест синовлари бошланишидан камида 10 кун аввал бериш бошланади. Абитуриентлан уни ДТМ сайтидан олишлари мумкин бўлади. 

Теги :
Jamiyat