$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

ИИББ Kun.uz журналисти билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди

ИИББ Kun.uz журналисти билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди

Аввалроқ Kun.uz журналисти Алишер Рўзиохунов телеграмдаги каналида ички ишлар ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида ёзиб, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновдан истеъфо беришини сўраганди. Шунингдек, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам ўз саҳифасида мазкур ҳолат бўйича ўз фикрини эълон қилганди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан мазкур ҳолат бўйича муносабат билдириб, маълумот ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди. Воқеада иштирок этган барча ходимларнинг ҳамда фуқаро А.Рўзиохуновнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши айтилмоқда.

“Шу ўринда барча фуқароларимиздан, блогер ва журналистлардан, ўз мавқеини рўкач қилиб ички ишлар органлари ходимларининг ишларига халақит бермасликларини, ижтимоий тармоқларда ўзи билан содир бўлган воқеаларни бузиб талқин этиб, оммага намойиш қилмасликларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Теги :
Жамият