$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Алламжонов журналистнинг ИИВ ходимлари томонидан калтакланишига муносабат билдирди

Алламжонов журналистнинг ИИВ ходимлари томонидан калтакланишига муносабат билдирди

Аввалроқ Kun.uz журналисти Алишер Рўзиохунов телеграмдаги каналида ички ишлар ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида ёзиб, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновдан истеъфо беришини сўраганди.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўз саҳифасида мазкур ҳолат бўйича ўз муносабатини билдирди.

“Куни кеча журналист Алишер Рўзиохунов билан бўлиб ўтган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Журналист ўз саҳифасида ёзган гаплари рост бўлса, уни ҳақиқатдан ҳам ички ишлар ходимлари дубинка билан калтаклаган бўлса, биз ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиб, масалага ойдинлик киритилишини, айбдорларга нисбатан жазо чораси қўлланилишини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан сўраймиз. Журналист томонидан қонун бузилган тақдирда ҳам унга нисбатан қўл кўтарилиши мумкин эмас. Ва қонун барча учун баробар бўлиши керак.

Ушбу ҳолатни биз диққат билан кузатиб борамиз”, деб ёзади К. Алламжонов.

Теги :
Жамият