$
 12654.57
-12.43
 13483.44
1.95
 135.26
-0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

ИИБ, темир йўл ходимлари, кондуктор ва бошқа бир қанча фуқароларда коронавирус аниқланди

коронавирус

ИИБ, темир йўл ходимлари, кондуктор ва бошқа бир қанча фуқароларда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 26 июнь куни 250 нафар бемордан 25 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 8 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи бироз камайган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бироз ошганини кўриш мумкин.

Жумладан, Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.З.да, “Логистиа универсал маркази” МЧЖ ходими Г.С.да, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходими Ҳ.Қ.да касаллик аниқланган.

Шунингдек, Юнусобод туманида яшовчи Ш.А.да, шаҳар ички ишлар тизими ходими Ф.Г.да, Тошкентдаги автосарой кондуктори С.Д.да, Чилонзор туманида яшовчи М.Х.да ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.