Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

“Совуқ урган” маҳсулотлар хавфлими ёки йўқ?

Сўнгги кунларда кескин совуқ тушиши натижасида бозордаги айрим сабзавот ва мевалар музлаб қолган.

1 daqiqa o‘qiladi

“Совуқ урган” маҳсулотлар хавфлими ёки йўқ?

Сўнгги кунларда кескин совуқ тушиши натижасида бозордаги айрим сабзавот ва мевалар музлаб қолган. Шу ўринда савол туғилади: «совуқ урган» маҳсулотларни истеъмол қилиш саломатлик учун хавфлими?

Ушбу саволга Санитария-эпидемиология қўмитаси ахборот хизмати жавоб берди. Айтиоишича, ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига – СанҚваН, ГОСТ (давлат стандарти), ташкилот стандарти асосан сақланишининг муайян талаблари белгиланган.

Истеъмолга яроқсиз

Ҳар бир маҳсулот қоида ва нормаларда белгиланган маълум ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигида сақланиши лозим. Совуқ тушиши натижасида бозордаги айрим сабзавот ва мева маҳсулотларни совуқ уриши эҳтимоли юқори. Бу маҳсулотлар ўзининг органолептик хусусиятлари – мазаси, таъмини йўқотади ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг озуқавий қиймати ҳам пасаяди.

Сақлаш муддатлари кескин камайади

Мутахассисларнинг фикрича, улар заҳарланишларга олиб келмайди, лекин барча фойдали хусусиятларини йўқотади. Уларнинг муздан тушгандан кейин сақлаш муддатлари кескин камайиб кетади.

Шунинг учун ҳам, умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талабларида ҳам корхоналарда муздан эритилган ва қайта музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларини қабул қилишга рухсат этилмаган.