$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳокимнинг “шумахер” ўғли аввалроқ ота-болани дўппослаган бўлиб чиқди (+видео)

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўғли Дилшод Исмоилов пойтахт кўчалари бўйлаб соатига 150 километр тезликда машина ҳайдагани акс этган видео тарқалиб, жамоатчилик норозилигига сабаб бўлганди. Кейинчалик у бунинг учун у жаримага тортилган. TikTok аккаунтида ўз қоидабузарликларини мунтазам жойлаб юрган ҳоким ўғли икки йил ичида 16 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги аниқланди.



Бу видеолар ортидан Дилшод Исмоилов Тошкентдаги оммавий жанжалга алоқадорлиги маълум бўлди. Блогер Никита Макаренконинг ўз каналида ҳокимнинг ўғли безорилик билан боғлиқ жиноий ишда ҳам алоқадор бўлиб чиққани ҳақидаги видеони эълон қилди. Видеода бир гуруҳ ёшлар кўчада икки кишини ураётгани акс этган. Унинг ёзишича, бу маълумотларни унга обуначиларидан бири юборган.

Манбанинг ёзишича, ҳокимнинг ўғли ва унинг тўрт нафар шериги унга ва унинг 56 ёшли отасига ҳужум қилган ва уларни калтаклаган. Безорилар бейсбол таёғи билан 56 ёшли эркакнинг қўлини синдирган.

Видеода Дилшод Исмоиловни йўл-йўл чизиқли футболкада кўриш мумкин. Унинг қўлида совуқ қурол борлиги кўринади.

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса ҳақида 2020 йилнинг 11 июнида хабар бериб, мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, воқеа 8 июнь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида юз берган. Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Мирбосит М., 19 ёшли Элмурод Д., 20 ёшли Ҳумоюн А. ва Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Дилшод И. безорилик қилиб, 56 ёшли Шавкат М. ва 30 ёшли Лазиз М.га тан жароҳатлари етказган.

Ҳозирда мазкур жиноий иш бўйича тергов жараёни давом этаётгани айтилмоқда.

Теги :
Jamiyat