$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳакерлар ҳужумига учраган Сурхондарё вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билан чиқди

Ҳакерлар ҳужумига учраган Сурхондарё вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билан чиқди

Аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий сайти ҳакерлар ҳужумига учрагани хақида хабар бергандик. Ушбу ҳужумни “Clone Security” гуруҳи ўз зиммасига олган. Ҳокимлик мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Унда келтирилишича, 2021 йилнинг 6 январь куни ҳужум уюштирилган сайтларни асл ҳолида ишлатиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, муносабатда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУКда ишлаб кетган ходимлардан бирининг ҳокимлик ишлар бошқарувчиси томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклангани, вилоят ҳудудидан чиқиб кетиш шарти қўйилгани ва ходим Президент Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олингани ҳақида хабарларни рад этган.

“Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Сизлардан аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига, уларда салбий фикр ва ишончсизликни шакллантиришга олиб келадиган ушбу мазмундаги ёлғон маълумотларга ишонмасликни сўрайди”, дейилади ҳокимлик муносабатида.

Теги :
Jamiyat