$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“Тупой” АКТ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик” – Сурхондарё вилоят ҳокимлиги расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учради

1“Тупой” АКТ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик” – Сурхондарё вилояти ҳокимлик расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учради

2021 йил 6 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий сайти, кейинчалик вилоят, шаҳар ва туманларнинг расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учради. Тизимга бузиб кирган ҳакерлар бош саҳифада вилоят ҳокими Тўра Боболовга аталган мурожаат қолдиришган.

Унда АКТ бўлимида ҳақиқий мутахассислар эмас, балки университетни отасини пулига тугатганлар ишлаётгани, улар сайтнинг бузиб кирилишида айбдор эканлиги ҳақида сўз боради.

“Биз бугун ҳокимият тизимига кириб бордик. Агар яхши мутахассисларни эътиборга олиб, уларга қимматли вақтингизни ажратмасангиз, бутун интернетда сизнинг ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади. Хавотир олманг, сизнинг “тупой” АКТ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик” дейилади бош саҳифада қолдирилган хатда.

Ҳозирча вилоят ҳокимлиги мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирмади. Айни пайтда сайт фаолиятини тиклаш ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Теги :
Jamiyat