$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Кечиккан овоз: Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги вазият юзасидан муносабат билдирди

Toshkent shahri

Тошкент шаҳар ҳокимлиги охирги пайтларда пойтахт билан рўй бераётган муаммоларга ўз муносабатини билдирди. Унга кўра, ҳокимлик томонидан пойтахтдаги вазиятни яхшилаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Шаҳар, аввало, одамлар учун 

Таъкидланишича, экологик барқарорликни таъминлаш, ҳавога чиқаётган маиший чиқиндиларни камайтириш, жамоат транспорти тизимини ҳам сифат, ҳам сон жиҳатдан яхшилаш, йўлларда устуворликни машиналарга эмас, энг аввало пиёдаларга, ундан сўнг жамоат транспортига беришга қаратилган инфратузилмани яратиш ва шу каби бир қатор ўзгаришларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Янги дастур режаси

Шунингдек, ҳокимлик экологик ҳолатни яхшилаш ва аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида айрим кескин қарорларни қабул қилиш талаб этилиши ҳақида огоҳлантирди. 

“Шу сабабли мазкур қарорлар келгусида салбий оқибатларни келтириб чиқармаслиги учун илмий тадқиқотлар ҳамда таҳлилларга асосланган бўлиши зарур.”, – дейилади хабарда. 

Вазиятдан келиб чиқиб, айни кунларда шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ҳар бир йўналиш бўйича, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир гуруҳнинг таҳлилий хулосалари асосида пойтахт миқёсида қилинадиган амалий чоралар ҳақида тақдимот тайёрланмоқда. Ушбу тақдимот тез орада кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиши режалаштирилган. 

Вазирлик муносабати 

Бундан бир неча кун олдин Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши сабабларини ўрганиб чиққан ҳолда бир қанча ечимларни таклиф қилган эди. Улар орасида 80 бензиндан воз кечиш, эски машиналарни тақиқлаш, Тошкентда кўмирдан фойдаланмаслик ва бошқалар бор эди.