Сурхондарё вилояти ҳокими вафоти ҳақидаги хабар рад этилди
Бугун ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг вафот этганликлари ҳақида мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар тарқатилди.
1 daqiqa o‘qiladi

Бугун ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг вафот этганликлари ҳақида мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар тарқатилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати шуни маълум қилишича, айни дамда Тошкент шаҳрида касалликдан даволанаётган вилоятимиз ҳокими ҳаёт, ҳолати яхши. Даволаш тактикаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилмоқда.
“Айрим фуқаролар томонидан коронавирус ваҳимаси фонида тарқатилаётган бундай миш-мишлар, ёлғон ахборотларга ишонмасликларингизни сўраймиз”, – дейилади ҳокимлик хабарида.
Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ администраторлари ҳамда шахсий аккаунт эгаларидан эса аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига олиб келадиган ёлғон маълумотларни тарқатмаслик сўралган.



