$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида 116 киши ҳалок бўлди

яшин уриши

Сўнгги кунларда Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида рўй бераётган сурункали момоқалдироқ ва ёғингарчиликлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ошиб бормоқда. Айни пайтда қурбонлар сони 116 нафарни ташкил қилмоқда.

India Today нашри маълумотларига кўра, Биҳар штатининг бир қатор ҳудудларида яшин уриши оқибатида 92 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши турли даражада тан жароҳати олган. 

Шунингдек, унга қўшни Уттар-Прадеш штатида ҳам қурбонлар мавжуд. Маҳаллий ҳукумат эълон қилган статистикада бу ерда яшин уриши ва момоқалдироқ оқибатида 24 кишининг вафот этгани ва 12 кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.

Бундан ташқари, сурункали ёғингарчиликлар минтақадаги кўплаб турар-жой биноларига ҳам зарар етказган.

Мамлакат бош вазири Нарендра Моди табиий офат туфайли вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.