$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Мудофаа вазирлиги госпиталида қанча ҳарбий коронавирусдан даволанётгани маълум бўлди. Қурбон ҳам бўлиши мумкин

ҳарбий

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур тадбир бўйича тарқалган суратларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталида беморларни даволаш тизими ҳақида маълумотлар акс этган.

Унга кўра, ҳарбий госпиталда жами коронавирус билан боғлиқ беморлар сони 762 нафарни ташкил қилмоқда. Улардан 292 нафари соғайгани қайд этилган. Аммо даволанаётган сони 469 нафарни кўрсатмоқда. Соғайганлар ва даволанаётганлар жами касалланганлар сонидан бир нафарга кам эканини кўришимиз мумкин. Бундан ҳарбий госпиталда ҳам коронавируснинг бир қурбони борлигини тахмин қила оламиз.

Умумий ҳисобда даволанаётганларнинг 416 нафари Мудофаа вазирлигининг, 42 нафар Миллий гвардиянинг, 4 нафари Ички ишлар вазирлиги ва 7 нафари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидир. 

Соғайганларнинг эса 248 нафари Мудофаа вазирлиги, 24 нафари Миллий гвардия, 18 нафари ИИВ, 2 нафари ФВВ ходимлари экани маълум бўлмоқда. 

Бундан ташқари тақдимотда беморлар қайси дори воситалари билан даволанаётгани ҳам кўрсатиб ўтилган. Улар орасида НАЗОФЕРОН СПРЕЙ, ОКСОЛИН СУРТМАСИ ВА “С” ВИТАМИН КАБИ воситалар борлигини кўриш мумкин.

Теги :
Jamiyat