$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Россия вакцинасидан 5 минг доза сўраган — Иброҳим Маматқулов (+видео)

Ўзбекистон Россия вакцинасидан 5 минг доза сўраган — Иброҳим Маматқулов (+видео)

Ўзбекистон Россия вакцинасидан 35 миллион эмас, 5 минг доза сўрагани маълум бўлди. Бу ҳақда Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўта юқумли касалликлар лабораторияси бўлим мудири Иброҳим Маматқулов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган «Спутник-V» вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистон Республикасига ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ОАВ Ўзбекистонга 35 млн. доза вакцина юбораётгани ҳақида хабар тарқатган ва бу баъзи тушунмовчиликларга сабаб бўлаётганди. Иброҳим Маматқуловнинг чиқишидан кейин вазият ойдинлашди.

Теги :
Жамият