$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Руслардан 35 млн. доза вакцина оляпмизми ёки 5 минг? Қайси бири тўғри?

Руслардан 35 млн. доза вакцина оляпмизми ёки 5 минг? Қайси бири тўғри?

Россия ОАВ Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва «Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг 35 миллион дозасини юбориш бўйича келишиб олгани хақида хабар тарқатди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “COVAX” (коронавирусга қарши вакциналаш) халқаро механизмига қўшилгани, Ўзбекистон томони Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган “Спутник-V” вакцинасининг 5000 дозасини олиш ниятида эканини маълум қилганди.

Шу билан бирга, Хитой Халқ Республикаси компанияларидан вакциналар клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинди. Шу жумладан, Ўзбекистонда Хитойнинг “Sinopharm” компаниясининг ваколатли корхонаси (“Yilin International Commerce” МЧЖ) билан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Zhifei Longcom” компанияси билан келишувлар имзоланган.

Яъни Ўзбекистон руслар айтганидек 35 млн. эмас, балки 5 минг доза вакцина сўраб мурожаат қилган ва Россия ОАВ тарқатаётган хабарларда нотўғри маълумот берилган бўлиб чиқяпти. Бироқ бу хабарни Ўзбекистон томони ҳозирча расман инкор этгани йўқ.

Теги :
Жамият