$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода қурилаётган 9 қаватли уйда рўй берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди (+видео)

Бухорода қурилаётган 9 қаватли уйда рўй берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ 4 февраль куни соат 17:50 да Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчаси йўл ёқасида жойлашган 9 қаватдан иборат бўлган уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газни сизиб чиқишини натижаси портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди.

Қайд этилишича, 2021 йил 4 февраль куни 17:30да Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган “WHITE GROUP TRADING” МЧЖ томонидан қурилган 9 қаватдан иборат бўлган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида табиий газни улаш жараёнида газнинг қувурдан сизиб чиқиши натижасида портлаш юзага келган.

Натижада, кўп қаватли уйда бўлган А.Мирзаев, Н.Самадов ва И.Сотиболдиевлар, портлаш жараёнида йўлдан транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган Ф.Жўраева, Ш.Ўринова, Н.Розиқова, Б.Жўраев, М.Маҳмудова, Б.Собирова, Ш.Идиева, Ф.Юлдашева ва Ш.Асадовалар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб келинган. А.Мирзаев оғир, Ш.Асадова енгил ва қолган барча фуқаролар ўрта оғир тан жароҳати олишган. Ҳозирда уларга шифокорлар томонидан тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Бухоро вилоят прокуратурасининг хабар беришича, етказилган тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббиёт ва зарар етказилганлиги бўйича судга оид баҳолаш ҳамда судга оид қурилиш техникавий

экспертизалар тайинланган. 

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

“Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади вилоят прокуратураси хабарида.
Теги :
Jamiyat