$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

“Зангиотадаги махсус клиника эса очилганига бир ҳафта бўлмасдан беморларга тўлиб бўлди”

ssv Ҳабибулла Оқилов

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият, коронавирусдан ўлим кўрсаткичининг ўсиб бориши, статистик рақамлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатларини камайтириб кўрсатаётгани йўқ. Бизга бундан ҳеч қандай наф йўқ. Бироқ вафот этаётганлар орасида коронавирус инфекциясига тест топширган ва таҳлил жавоблари орқали тасдиқланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Қўлимизда беморда коронавирус ташхиси тасдиқланган факт бўлмаса, уни коронавирусдан вафот этди, дея олмаймиз».

«Ўзбекистонда 16 та шифохона коронавирусга чалинган фуқароларни даволаш учун ишламоқда. Зангиотадаги махсус клиника эса очилганига бир ҳафта бўлмасдан беморларга тўлиб бўлди».