$
 10231.71
21.85
 12059.09
38.0
 138.65
1.19
weather
+34
Кечаси   +18°

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси коронавирусдан вафот этди

магомедов Абулманап Нурмагомедов ММА спортчилари орасида юқори обрўга эга эди

ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон лидери Рамзан Қодиров ўзининг телеграм саҳифасида хабар қолдирган. 

“Мен бутун чечен халқи номидан Абулманап Нурмагомедовнинг оиласига самимий ҳамдардлик билдираман. У ўзидан яхши ном ва муносиб авлодлар қолдирди... Барчамиз Аллоҳга тегишлимиз ва эртами-кечми Унга қайтамиз”, – дейди Рамзан Қодиров ўз таъзияномасида.

Нурмагомедов 57 ёшда эди. У коронавирусга чалинган ва бунинг оқибатида икки томонлама пневмониянинг оғир кўринишига учраб, кома ҳолатига тушиб қолганди.