$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жамадондан топилган жасад иши бўйича 2 киши қамоққа олинди

Қибрайда чамадон ичидан Олий суднинг собиқ ходими жасади топилди

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги корхонада Олий суд собиқ ходимининг жасади топилгани ҳақида хабар бергандик.

Бош прокуратура мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 08 август куни Қибрай туманида саёҳат жамадонида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган ва бунга алоқадорликда гумон қилинаётган икки киши қамоққа олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97-, 169-, 227- ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Теги :
Jamiyat