$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қибрайда чамадон ичидан Олий суднинг собиқ ходими жасади топилди

Қибрайда чамадон ичидан Олий суднинг собиқ ходими жасади топилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги корхонада Олий суд собиқ ходимининг жасади топилди. Бу ҳақда Uz24'га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 8 август куни Тошкент вилояти Қибрай тумани Ички ишлар бошқармасига “Қодирия ГЕСлар Каскади” унитар корхонаси 11-сонли ГЕСининг 2-аванкамерасида саёҳат чамоданига инсон жасади тиқиб қўйилгани ҳақида хабар берилган. Воқеа жойи кўздан кечирилганда, ярим очиқ ҳолатдаги саёҳат чамадони ичида эркак кишининг жасади борлиги тасдиқланган.

Сумка ичидаги мурдани кўздан кечирилганда унинг баданида тан жароҳати ва ундан қолган излар аниқланмаган. Шимининг чўнтагидан эса, жами 410 минг сўм нақд пул топилган.

Ўтказилган тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мурда 1968 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, пойтахтнинг Яккасарой туманида истиқомат қилиб келган фуқаро эканги аниқланган. Маълумотларга кўра, марҳум аввал Ўзбекистон Олий судида таъминотчи вазифасида ишлаган.

Дастлабки хабарларга кўра, марҳум 2020 йилнинг 7 август куни эрталаб уйидан Gentra русумли автомашинасида Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий клиник шифохонасига чиқиб кетган. Мазкур транспорт воситаси қаерда эканлигини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Бўстонлиқ тумани суд тиббий экспертиза бўлинмасининг бирламчи маълумотномасида марҳум “бўйин аъзолари тўмтоқ жисм таъсирида сиқилиши оқибатида юзага келган механик асфикция”дан вафот этгани қайд этилган. Aйни пайтда ҳолат бўйича Қибрай туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда туман ИИБ ходимларидан иборат тезкор гуруҳлар ташкил этилиб, тергов ҳамда тезкор-қидирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat