Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбекистон гулзор, Тошкенти — лолазор!..

Бир мавсумда оддийгина гул учун (!) 12. млрд. сўм, “бир пиёладан чой” учун 10 млрд. сўм, аммо ёғингарчилик мавсумида дренаж тизимлари учун эса 700 миллион сўм! Ана шунақа...

2 daqiqa o‘qiladi

gul ekish obodon

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 19 сентябр кунги қарори билан пойтахтга мавсумий гуллар экиш учун 12 млрд сўм ажратилиши маъқуллаган эди. Унга кўра 2023 йилда пойтахтда мавсумий гуллар экиш билан боғлиқ харажатлар учун 6,2 миллиард сўм, гул кўчатлари экиш учун туман ободонлаштириш бўлимларига яна 5,8 миллиард сўм ажратилади.

Кенгаш куни кеча бу маблағларнинг 5 млрд сўмини тақсимлаш тўғрисида қарор чиқарди. 5 млрд сўмлик харажатлар пакетининг манбаси – республика бюджетининг 2023 йил 3-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган маблағлардир.

Кимга қанча?

Ажратилаётган маблағлар тақсимоти қуйидагича:

пойтахтнинг 12 та тумани ободонлаштириш бошқармаларига (тақсимоти қуйидаги жадвалда) – 2,73 млрд сўм;

Ирригация хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасига – 1,4 млрд сўм;

Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармасига – 550 млн сўм;

Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасига – 250 млн сўм;

Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига – 70 млн сўм.

Туманлар кесимида гул экиш учун энг кўп маблағ Мирзо Улуғбек (500 млн сўм) ва Чилонзор (400 млн сўм) туманларига берилмоқда. Энг кам маблағ – Бектемир (100 млн сўм), Янгиҳаёт ва Учтепа туманларига (130 млн сўмдан) ажратилади.

Ўтган йилда 15 миллиард 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябр ойида депутатлар пойтахтда экиш учун нафақат гуллар, балки дарахт ва буталар сотиб олиш мақсадида 15 миллиард сўм ажратишни маъқуллаган эди.

❗️Таққослаш учун: жорий йилда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов канализация ва дренаж тизимини таъмирлаш, янги бетон лотоклар ётқизиш учун пойтахт бюджетининг захира фондидан 700 млн сўм маблағ ажратган.