$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+38
Кечаси   +22°

Михаил Горбачёв коронавирус билан боғлиқ мурожаат билан чиқди

М. Горбачёв

Собиқ СССРнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв юздан ортиқ ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва компанияларга коронавирусга қарши вакцина яратиш бўйича мурожаат билан чиқди. 

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати Горбачёвнинг мурожаатини Нобел мукофотининг 17 нафар лауреати, 20 нафар собиқ президент, 15 чоғли собиқ бош вазир ва 100 дан ортиқ сиёсатчи ва фан арбоби қўллаб-қувватлаб, имзоладилар.

Мурожаатда айтилишича, эмлашнинг самарадорлигини таъминлаш, вакцина яратилган тақдирда барча мамлакатлар аҳолисига етказилиши назарда тутилган. Мурожаатчилар ҳукуматлар, жамғармалар ва хайрия ташкилотларини вакцина яратиш ва етказишни бепул амалга оширишга чақирмоқда.