Халқаро рейтинг бўйича Ўзбекистонда яшаш қимматлашган
Ўзбекистон 2019-2020 йилларда ушбу рейтингда 6-поғонада бўлган.
1 daqiqa o‘qiladi

Жаҳон статистика агентлиги Numbeo порталига асосаланган ҳолда яшаш учун энг арзон бўлган мамлакатлар рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, Ўзбекистон 9-поғонани банд этди. Юқори учликдан Покистон, Миср ва Ҳиндистон давлатлари жой олди.
Рейтинг мамлакатларнинг яшаш нархи, асосий товар ва хизматларининг маҳаллий нархларидан келиб чиқиб тузилган.
Яшаш нархи уй-жой, озиқ-овқат, солиқ ҳамда соғлиқни сақлаш каби соҳаларни қамраб олади. Баъзи мамлакатларда, айниқса, йирик шаҳарлар атрофида яшаш нархи жуда юқори. Қоида тариқасида, яшаш нархини ҳисоблаш маълум бир шаҳардаги ижара, ипотека ва соғлиқни сақлашдан то нонгача бўлган турли эҳтиёжларнинг нархини қайд этишдан бошланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2019-2020 йилларда ушбу рейтингда 6-поғонада бўлган.



