Хитой билан 1,2 миллиард долларлик шартнома имзоланди
Унга кўра, Андижоннинг 10 та ҳудудида ГЭСлар қурилади.
2 daqiqa o‘qiladi

Куни кеча Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида Хитойнинг Тянцзин шаҳрида Ўзбекистон делегацияси йирик бизнес форумида иштирок этди. Форум орқали 10 дан ортиқ йирик Хитой компаниялари билан шартнома имзолашга эришилди.
Форумнинг мавзуси
Андижон делегацияси асосий меҳмон сифатида диққат марказида бўлган форумда 300 нафарга яқин хитойлик ишбилармонлар, етакчи компания вакиллари қатнашди.
Мазкур форумда делегация аъзолари ҳамда Андижон вилояти раҳбари томонидан Ўзбекистонга сармоя киритиш кафолатлари ва янгиликлар таништириб ўтилди. Тақдимот мавзуси эса Андижоннинг инвестиция салоҳияти ва ҳудуддаги кенг имкониятлар бўйича ўтказилди.
Эришилган шартномаларнинг қиймати 1,2 млрд. долларга тенг
Форум доирасига Б2Б ва Ж2Б форматидаги учрашувлар ҳам киритилиб, бизнес келишувлар якунига кўра, Андижон ҳамда Хитойнинг “Гуолинг ИМП & ЭХП”, “Ҳебеи Ҳуигонг Мечаниcал Эқуипмент”, “Гао Шинг”, “Шангдонг Синлу Cо. Лтд”, “Зҳежианг Жинлун Элеcтромечаниc” ҳамда “Хинжианг Тиан Жиао Ҳонг ан Агриcултурал Течнологй“ каби 10 дан ортиқ компаниялар ўртасида умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик шартнома ва меморандумлар имзоланишига эришилган.
Андижоннинг 10 ҳудудида ГЭС қурилади
Унга кўра, чарм пойабзаллар, электромобиллар учун аккумляторлар ва лифт ишлаб чиқариш фаолиятлари, металл конструкция лойиҳаси, қалампир етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилади.
Бундан ташқари, эришилган яна бир йирик шартнома Андижоннинг 10 та ҳудудига ГЭС қуриш лойиҳаси бўлди.



