Тошкентга келаётган самолёт Санкт-Петербургга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
29 ноябрь куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9610 рейси ҳам Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга шошилинч қўндирилганди.
1 daqiqa o‘qiladi

Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган "Uzbekistan airways" авиакомпанияси ҳаво кемасида йўловчи зўравонлик қилгани учун Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўндирилди.
Ҳодиса 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Нью-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлган. Boeing 787 ҳаво кемаси сардори юзага келган муаммо туфайли йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан олинган.
Шундан сўнг ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради. HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиш маҳаллий вақт билан 13:00 га белгиланган.
Маълумот учун, 29 ноябрь куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва — Термиз йўналишида учаётган HY9610 рейси ҳам йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўндирилганди.



