$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонга катта футбол қайтмоқда

Насаф

Бугун Ўзбекистонга катта футбол қайтади. “Насаф” Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал Айн” жамоасига қарши майдонда саф тортади. Бу 2024 йилдаги ўзбек футбол клубларининг илк расмий ўйини ҳисобланади.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Қарши клуби шу вақтга қадар БАА клублари билан 12 бор тўқнаш келиб, уларнинг 4 тасида ғолиб, 5 тасида мағлуб ва қолган 3 тасида дурранг натижага эришган. Шулардан 2 таси “Ал Айн”га қарши ўтган баҳс бўлиб, уларнинг бирида мағлубият ва бирида дурранг қайд этилган. 

Ал Айн 2:0 Насаф (2016) 

Насаф 0:0 Ал Айн (2016)

Ўзбек клубларининг ушбу клубга қарши умумий натижалари қуйидагича:

Ал Айн 2:1 Маъшал (2006) 

Маъшал 1:1 Ал Айн (2006) 

Ал Айн 0:1 Пахтакор (2010) 

Пахтакор 3:2 Ал Айн (2010) 

Пахтакор 0:1 Ал Айн (2015) 

Ал Айн 1:1 Пахтакор (2015) 

Ал Айн 2:0 Насаф (2016) 

Насаф 1:1 Ал Айн (2016) 

Ал Айн 0:0 Локомотив (2016) 

Локомотив 0:1 Ал Айн (2016) 

Бунёдкор 2:3 Ал Айн (2017) 

Ал Айн 3:0 Бунёдкор (2017) 

Ал Айн 1:0 Бунёдкор (2020) 

Пахтакор 0:3 Ал Айн (2023) 

Ал Айн 1:3 Пахтакор (2023

Рақамлардаги фарқлар

Умумий трансфер қийматлар: “Насаф“ (9,88 млн. евро) — “Ал Айн” (31,79 млн. евро)

Жамоларнинг ўртача ёш кўрсаткичлари: “Насаф“ (26) — “Ал Айн” (26)

Таркибдаги легионерлар сони: “Насаф“ (5 та, 19,2%) — “Ал Айн” (8 та, 27,6%)

Терма жамоа аъзолари сони: “Насаф“ (8 та) — “Ал Айн” (10 та)

“Насаф” таркибидаги йўқотишлар

Бугунги ўйинда қаршиликларга бир қатор ўйинчилар ёрдам бера олмайди. Жумладан, Шерзод Насруллаев терма жамо таркибида олган жароҳатидан ҳамон фориғ бўлмаган. Бундан ташқари, Умиджон Эргашев ва Ислом Кенжабоев ҳам мавсум бошида жамоаг ёрдам бера олмаслиги айтилмоқда. Яна бир инсайд хабарларга кўра, жамоанинг сўнгги машғулотида ўзбек футболи мухлислари учун охирги вақтларда яхшигина машҳур бўлган Зафармурод Абдураҳматов иштирок этмаган. Кўп эҳтимол, ушбу футболчини ҳам майдонда кўрмаслигимиз мумкин.

 “Ал Айн” таркибидаги йўқотишлар

Рақиб жамоа таркибидаги футболчиларга нисбатан йўқотиш сўзини ишлатиш бироз ножўядек. Сабаби, таркибдаги ҳамма футболчиларда ҳам айтарлик жароҳат мавжуд эмас. Жамоанинг мазкур ўйин учун қайдномаси эълон қилинганда кўпчилик хайратга тушди. Ўйинга Ҳернан Креспо томонидан кутилмаган юриш қилинди. Ушбу жамоада 10 та легионер бор. Шунинг учун, қандай танлов қилиниши кўпчиликка қизиқ бўлиб турганди. Танлов якунида Омер Атзили, Каку, Матиас Палаcиос, Эрик каби асосий футболчилар қайдномадан ўрин олишмади. 

Имкониятлар — ( “Насаф” ғалабаси, дурранг, “Ал Айн” ғалабаси) 50%-25%-25%.

Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев шогирдлари "Ал-Айн"га қарши дастлабки ўйинни 19:00 да Қаршидаги “Марказий” стадионида ўтказади. Ўйин худди шу вақтдан эътиборан “Спорт” телеканалида жонли трансляция қилинади.