Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

"Ўзбек Роналдуси" катта футболга қайтди

Криштиану Роналду туғилган орол клуби сафида хет-трик қайд этган футболчи Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони ҳисобланади.

2 daqiqa o‘qiladi

"Ўзбек Роналдуси" катта футболга қайтди

Криштиану Роналду туғилган орол клуби сафида хет-трик қайд этган футболчи Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони ва худди шунча маротаба Ўзбекистон Кубоги соҳиби Сардор Рашидов яна легионерга айланмоқда.

Instagram янгилиги

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Сардор Рашидов фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиришини маълум қилди. 32 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи «инстаграм»даги саҳифасида «Дубай Сити» клубига ўтганини маълум қилган. Суратда томонлар ўзаро келишувга эришганини кўриш мумкин.

Янги клуб

Рашидов ўтган мавсумнинг биринчи қисмини «Пахтакор» сафида ўтказиб, ёзда жамоани тарк этган эди, аммо бизга номаълум сабаблар туфайли иккинчи даврада бошқа клуб сафига ўтмаганди. Январ ойида БАА клуби машғулотларида қатнашган футболчи бугун «Дубай Сити» аъзосига айланиб улгурган. 

Ўзбекистон клублари таклифи

Сардор Рашидов ёзда “Пахтакор” билан шартномани бекор қилганидан сўнг бошқа ҳеч бир жамоада кўриниш бермаганди. Қишки трансер ойинаси очилгач, Ўзбекистон “термаси”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов яна юртимизда тўп тепиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар авж олган эди. Инсайдерларнинг фикрига кўра, 32 ёшли футболчига Фарғонанинг “Нефтчи” ва водийнинг яна бир клуби “Андижон”дан қизиқишлар бўлган.

Маълумот учун, Сардор Рашидов бунга қадар БААнинг «Ал-Жазира» клуби шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у «Сўғдиёна», «Бунёдкор», «Ал-Жаиш», «Локомотив», «Насьонал», «Қатар СК», «Кувайт СК», «Умм Салал» ва «Пахтакор» клуби сафида ҳам фаолият юритган.