$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Бензема февралда, Роналду мартда Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда

daS

Бироз аввал Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими якунланди. Унда мамлакатимизнинг икки жамоаси “Насаф” ва “Навбаҳор” мусобақанинг навбатдаги босқичидаги ўз рақибларини аниқлаб олди. 

“Аждарлар” Роналдуни Қаршига олиб кела оладими? 

“Насаф” навбатдаги босқичда Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал Айн” жамоаси билан рўбарў келадиган бўлди. Бу орқали жамоа кўп эҳтимол кейинги босқичга йўлланма олиши мумкин. Сабаби, “Насаф” ушбу қарама-қаршиликда фаворит сифатида ҳаракатланади. Шундай қилиб, “аждарлар” кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қила олишса, Қаршига Криштиану Роналду ташриф буюради. Маълумот учун, “Насаф” жорий йилда яна мамлакат чемпионлигини қўлдан бой берди. Клуб мавсум давомида турлича схемаларда ўйин намойиш этди. Жамоа Бердиевнинг қўлида 26 ўйинда 13 ғалаба, 9 дуранг ҳамда 4 ўйинда мағлубиятга учради. Голлар нисбати — 31:16. Жамғарилган очко — 48. “Қаршиликлар” ортда қолган мавсумда Ўзбекистон Суперлигаси вице-чемпиони, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлди. 

Бензема энди Наманганда

“Навбаҳор”га нимчорак финал босқичида Саудиянинг юлдузли таркибга эга “Ал Иттиҳод” жамоаси қаршилик қиладиган бўлди. “Лочинлар”нинг ушбу баҳсдаги имкониятлари бироз пастроқ бўлса-да, рақибнинг Наманганга ташрифи ва у ердаги мухлислар фактори имкониятларни тенглаштириб юбориш эҳтимоли юқори. “Навбаҳор” ушбу босқидан ўта олса, кейинги турда яна шу мамлакатнинг юлдузли таркибга эга “Ал Ҳилол” жамоаси билан рақиб бўлиши мумкин. Маълумот учун, “Навбаҳор” мавсум бошида амалга оширган трансферлари сабаб, кўпчиликнинг наздида эҳтимолий чемпионга айланиб бўлганди, аммо жамоа мураббийи етарлича ротация ишларини амалга ошира олмади. Кўплаб юқори савияли ўйинчилар захира ўриндиғида умрини сарфлади. Ваҳоланки, уларнинг барчаси ҳар қандай клуб учун керакли ўйинчи бўла оларди. Шундай камчиликларга йўл қўйилган бўлса-да, Бабаян жамоаси лигада 3-ўринни қўлга киритиб, 26 ўйинда 14 ғалаба, 5 дуранг ва 7 та мағлубиятга учради. Голлар нисбати — 44:19. Жамғарилган очко — 47. Шунингдек, “наманганликлар” Ўзбекистон Кубогида яримфинал босқичига қадар етиб борди.

Плей-офф учрашувлари қачон ўтказилади?

Ғарбий минтақанинг ОЧЛ нимчоракфиналидаги дастлабки баҳслари 12-13 феврал кунлари, жавоб учрашувлари эса бир ҳафтадан сўнг – 19-20 феврал кунлари бўлиб ўтади.

Чорак финал баҳслари 

1/4 финал учрашувларининг дастлабки ўйинлари 4-5 март кунлари , жавоб учрашувлари эса 11-12 март кунлари бўлиб ўтади. Жуфтликлар қуйидагича кўриниш олади:

1-нимчорак финал ғолиби – 2-нимчорак финал ғолиби

3-нимчорак финал ғолиби – 4-нимчорак финал ғолиби

Яримфинал ўйинлари

Мусобақа финалчиларини аниқлаб берувчи ҳамда Осиёнинг ғарб минтақасидаги энг кучли тўрт жамоаси ўртасида бўлиб ўтувчи баҳсларнинг илк ўйини 16 апрель кунига, ҳал қилувчи жавоб ўйини эса 23 апрель кунига белгиланган. 

1-чоракфинал ғолиби — 2-чоракфинал ғолиби

Финал

Ғарб ва Шарқ минтақасини бирлаштирувчи финал ўйини бу сафар ҳам икки ўйиндан иборат бўлиб, дастлабки учрашув шарқий минтақа жамоаси майдонида, жавоб учрашуви эса ғарбий минтақа жамоаси майдонида бўлиб ўтади. Финал баҳслари 11 — 25 май кунларига белгиланган.