$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг Осиё Кубоги учун якуний таркиби маълум

ф 1 4

Таркибда ўзбек мухлислари учун нохуш ва рақибларимиз учун ёқимли ўзгариш, турнир олдидан катта йўқотиш имкониятларимизнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Икки кун аввал Доҳага етиб борган терма жамоамиз, ниҳоят, ўзининг якуний таркибини эълон қилди. 

“Найзанинг учи” синдими? 

Унга кўра, 28 футболчи орасидан Қозоғистоннинг амалдаги чемпиони “Тобол” сафида тўп тепувчи Шаҳбоз Умаров ва мухлисларимиз учун ёқимсиз ҳамда рақибларимиз учун ёқимли бўлган янгилик — терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ҳам якуний таркибдан тахмин қилганимиздек, жароҳатидан фориғ бўлиб улгурмаганлиги сабабли ўрин эгалламади. Албатта, Элдорнинг йўқлиги терма жамоамиз имкониятларини яхшигина камайтиради. Нима бўлганда ҳам Шомуродов Катанец футболида “найзанинг учи” эди. Футболда якунловчи нуқта энг муҳим фигуралардан биридир. Шунингдек, хоҳлайсизми йўқми, Сречко Катанецнинг ўйини Элдорнинг атрофида қурилаётган эди. 


Якуний таркиб ва ўйинчиларга тақсимланган рақамлар қуйидагича:

1. Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

2. Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор")

3. Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

4. Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")

5. Рустам Ашурматов ("Рубин") 

6. Диёр Ҳолматов ("Пахтакор")

7. Отабек Шукуров ("Фатиҳ Карагумрук")

8. Жамшид Искандеров ("Навбаҳор")

9. Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор")

10. Жалолиддин Машарипов ("Пансеррайкос")

11. Остон Ўрунов ("Навбаҳор")

12. Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

13. Шерзод Насруллаев ("Насаф")

14. Жамшид Болтабоев ("Навбаҳор")

15. Умарбек Эшмуродов ("Насаф") 

16. Ботирали Эргашев (ОКМК) 

17. Бобир Абдиҳолиқов ("Ордабаси") 

18. Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан")

19. Азиз Турғунбоев ("Пахтакор")

20. Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор") 

21. Игорь Сергеев ("Патум Юнайтед") 

22. Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА) 

23. Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор") 

24. Азизбек Амонов ("Насаф")

25. Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс") 

26. Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф").

Имкониятлар қандай? 

Ўзбекистон терма жамоаси мутахассислар томонидан Осиё кубогини ютишга даъвогарлар орасида 5-ўринда кўрсатилмоқда.

Биздан юқорида: Япония — 32,64%, Эрон — 15,20%, Австралия — 14,52% ҳамда Жанубий Корея — 12,08% ўрин эгаллаган. 

Терма жамоамизнинг имкониятлари фоизларда қуйидагича кўриниш олмоқда:

  • Чемпионлик - 6,76%
  • Финал - 15,36%
  • Ярим финал - 34,16%
  • Чорак финал - 57,76%
  • Нимчорак финал - 92,72%

Таъкидлаш жоизки, вакилларимизнинг имкониятлари футбол учун миллиардлар сарф қилаётган Саудия ва мусобоқа мезбони Қатар терма жамоаларига қараганда юқорироқ баҳоланмоқда.