$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Қатардаги юришини бошлади

8726

Куни кеча Ўзбекиcтон миллий терма жамоаси Қатар мезбонлигида бўлиб ўтувчи Осиё Кубоги-2023 турнирида иштирок этиш учун Доҳага етиб борди.

Қатарга кимлар олиб кетилди? 

Қатардаги турнирда иштирок этиши мумкин бўлган 28 кишилик қайдномани эълон қилди. Таркиб қуйидагича: 

Дарвозабонлар — Ботирали Эргашев (ОКМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

Ҳимоячилар — Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф"), Рустам Ашурматов ("Рубин"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан").

Яримҳимоячилар — Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Фотиҳ Карагумрук"), Шаҳбоз Умаров ("Ордабаси"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Диёр Ҳолматов ("Пахтакор"), Жамшид Болтабоев ("Навбаҳор"), Жалолиддин Машарипов ("Пансеррайкос"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор").

Ҳужумчилар — Элдор Шомуродов ("Кальяри"), Игорь Сергеев ("Патум Юнайтед"), Бобир Абдиҳолиқов ("Ордабаси"), Азизбек Амонов ("Насаф").

Қайд этиш жоизки, кейинчалик таркибдан 2 киши тушиб қолади. Сабаби, Осиё Кубоги регламентига кўра, мусобоқада 26 киши иштирок этиши мумкин.

Бахтли тасодиф

Одатда, ҳар қайси терма жамоа бирор мусобоқада иштирок этар экан, унга мезбон мамлакат томонидан махсус машғулот майдони ва тунаш учун меҳмонхона тақдим этилади. Бундан роса бир йил аввал Қатар бутун дунё эътиборида эди. Сабаби, шу вақтда Жаҳон чемпионати, айнан, Қатар мезбонлиги остида бўлганди. Қизиқарлиси, вакилларимизга амалдаги чемпион, Аргентина истиқомат қилган меҳмонхона ва машғулотлар майдони тўғри келиб қолган. Ажойиб-а? Ажабмас, тарих қайта такрорланса. 

Ўйинларнинг вақти маълум 

Терма жамоамизнинг қитъа биринчилигида қайси кунларда майдонга тушиши олдиндан маълум эди. Куни кеча ўйинларнинг аниқ вақтлари ҳам белгиланди. Унга кўра, жадвал қуйидагича:

  • 13 январь, 22:30/ Ўзбекистон — Сурия
  • 18 январь, 19:30/ Ҳиндистон — Ўзбекистон
  • 23 январь, 16:30/ Австралия — Ўзбекистон 

Элдорнинг масаласи ҳал

Аввалроқ терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов жароҳатланганлиги ва Осиё Кубогига қадар тиклана олмаслиги ҳақида аниқ хулосага келинмаган хабарлар турли сайт ва блоглар орқали омма эътиборига тақдим қилиниб келинаётган эди. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ шифокори Аброр Пирриев интервьюларнинг бирида вазиятга тугал ечим тақдим этди.

“Тушунаман, сиз Элдор саломатлигига масъул чет эллик ҳамкасбларим, операция ўтказган машҳур клиника ва тажрибали хирург берган маълумотларга таяниб ўйлаяпсиз. Мен эса футбол тиббиётида етарли билим ва тажрибага эга мутахассис сифатида сизга қайта тушунтираман. Агарда Элдор Осиё Кубогининг 3-турида 90 дақиқа ўйнайдиган бўлса, ўша куни сиз гуруҳингиз, камерачиларингиз билан келасиз ва мен ўзимнинг спорт тиббиётига алоқадор барча диплом ва сертификатларимни (АФК, УЕФА, ФИФА берганларини ҳам қўшиб) кўз ўнгингизда ёқиб юбораман ва ўша куниёқ “Кальяри”га, мўъжизакор натижага эришган шифокорлардан қайта илм олиш учун учиб кетаман!”, — деган Пирриев журналистга қарата.