$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Осиё Кубоги: “Театрли” кун гуруҳ босқичини якунлаб берди

f 26 01

Кеча Осиё Кубогининг “Е” ва “F” гуруҳи жамоалари дастлабки босқични якунлаб беришди. Қизиқарлиси, мухлислар ушбу сўнгги турда футбол эмас, театрнинг ҳам гувоҳи бўлишди. 

Ўйинми бу ё театр? 

Бундан аввалги мақолаларимизда таҳлил қилганимиздек, “Е” гуруҳи иштирокчилари Япония Ироқга мағлуб бўлгач, гуруҳ ғолиблигини ўзларидан соқит қила бошлади. Табиийки, бу айёрона усулда амалга оширилди. Мусобақа фаворитларидан бири билан теппа-тенг ўйин намойиш этган Иордания Баҳрайнга ютқазиб, гуруҳда 3-ўринни эгаллади. Малайзия устидан осонгина ғалаба қозониши кутилган Жанубий Корея ўйин давомида ҳисобда ортда бориб, иккинчи бўлимнинг сўнгги декадасида ҳисобни тенглаштирди. Экстра бўлимлар ҳам жуда ғалати ва шубҳали тарзда якунланди — 3:3. 

Миссия бажарилди 

Шундай қилиб, икки ўйин ҳам ўз якунига етганда "Е" гуруҳида Баҳрайн биринчи, Жанубий Корея эса 2-ўринни эгаллаган эди. Оқибатда 1/8 финалда Японияга қарши Баҳрайн рўбарў келадиган бўлди. Жанубий Корея японияликлардан қочиб, "F" гуруҳи ғолибига қарши майдонга тушадиган бўлди. Гуруҳдаги учинчи ўринни олиб, сўнгги йўлланмага эга чиққан Иордания эса Қатар ёки Ироқ билан тўқнаш келадиган бўлди. 

Сценарийнинг Ўзбекистонга таъсири 

Кеча юқоридаги ўйинлардан сўнг бевосита бизнинг жамоа, Ўзбекистон терма жамоаси тақдирига ҳал қилувчи гуруҳ ўйинлари параллел равишда старт олди. Жанубий Корея "Е" гуруҳида 2-ўринни эгаллагани биз учун бироз ёқимсиз вазиятни туғдириши мумкин эди. Юқорида таъкидлаганимиздек, кореяликлар нимчорак финалда "F" гуруҳи ғолибига қарши майдонга чиқиши керак эди. Бу ўз-ўзидан ушбу гуруҳ ўйинларининг натижаларига ҳам таъсир кўрсатиши кутилганди. 

“Эртак” давом этмади, тарқаламиз 

"F" гуруҳидаги театр якунланган дамдаги вазиятга кўра, Саудия 6 очко билан пешқадам бўлиб турганди. Шунингдек, Таиланд 4 очко билан 2-ўринни эгаллаган вазият. 20:00 да бошланган ўйинда мазкур жамоалар ўзаро тўқнаш келиб, гуруҳ ғолиби Жанубий Корея билан ўзаро рақиб бўлиб, 2-ўрин соҳиби Ўзбекистон билан рўбарў бўлиши аниқ эди. Бу вазиятда нисбатан имкониятлари юқори баҳоланувчи Саудия Арабистони қандай иш тутиши барча мухлислар қизиқишига сабаб бўлаётганди. Айниқса, ўзбекистонлик мухлислар ушбу ўйинни ўзгача кузатувлар билан кўришган бўлиши керак. Амалда Саудия ҳеч қандай ҳийласиз рақибни таслим этиб, Жанубий Кореядан “чўчимаслигини” кўрсатиб қўйди. Таиланд эса Ўзбекистон билан юзлашади. 

Демак, навбатдаги, 1/8 финал босқичи жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди: 

“А” йўлагидаги МТЖлар қарама-қаршилиги 

Тожикистон - БАА 

Ироқ - Иордания 

Австралия - Индонезия Саудия Арабистони - Жанубий Корея 

“Б” йўлагидаги МТЖлар қарама-қаршилиги

Эрон - Сурия 

Баҳрайн - Япония 

Қатар - Фаластин Ўзбекистон - Таиланд