$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон таркибида яна йўқотиш. Осиё Кубоги 2-тур сарҳисоби

ф 1 22

Кеча Осиё Кубогининг 2-тури ўз якунига етди. Бугун навбатдаги, барча жамоалар учун ҳал қилувчи бўлган турга старт берилади. Ўзбекистон терма жамоаси эртага азалий рақиб, Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйиндан олдин анъанавий равишда икки терма жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу мақола 2-тур якунлари ва матбуот анжуманида янграган фикрлар ҳақида ҳикоя қилади. 

“Кейинги босқичда бошқа жамоалар ҳам бизга рақиб бўлишдан хурсанд бўлмайди”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец жамоа ўйинга тайёр эканлигини билдириб, Австралия дастлабки икки баҳсда бир-биридан фарқ қилувчи услубга эга жамоалар билан нормал ўйин кўрсатганини айтди. Рақиблар жарима майдони яқинида бемалол ҳаракат қилишгани, аммо Ўзбекистон бунга йўл қўймаслиги таъкидланди. Шунингдек, австралияликлар ўйинни яхши ташкил қилиши, стандарт вазиятларда жуда хавфли эканлиги ва ваукилларимиз бу жиҳатларга кўпроқ урғу бериши билдирилди. “Энг муҳими футболчилар ҳар қандай вазиятга тайёр туришлари керак. Ўйлайманки, ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланамиз. Қайси ўринни эгаллаб плей-оффга чиқишимизнинг аҳамияти йўқ. Кейинги босқич учун рақиб танлаб, ҳисоб-китоб қилиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Футболчилардан доимо профессионал бўлишни талаб қилганман. Ўйлашимча, кейинги босқичда бошқа жамоалар ҳам бизга рақиб бўлишдан хурсанд бўлмайди. Бироқ ўйин натижаси жуда кўп жиҳатларга боғлиқ.”, — дейди Катанец. 

Яна бир йўқотиш

Терма жамоа мураббийи таркибда яна бир йўқотиш юзага келганлигини маълум қилди. Унинг айтишича, Шерзод Насруллаев эртанги баҳсни ўтказиб юборади. Шунингдек Катанец “Биз катта эҳтимол билан плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлдик, йигитларга босим юкламаймиз. Албатта, ҳар қандай рақибга қарши ўз ўйинимизни кўрсатишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва бор кучимизни майдонда кўрсатамиз”, — дея ўз фикрини якунлаган мураббий.

“Австралияга қарши ёмон анъанага чек қўямиз”

Бу сафарги ўйин олди матбуот анжуманида мураббийимизга яна бир футболчимиз Одил Ҳамробеков шериклик қилди. У мусобақа юқори савияда, қизиқарли ўйинлар ва кутилмаган натижалар билан давом этаётгани, эртага жамоани қитъада ўз ўрнига эга, яхши шаклланган жамоага қарши баҳс кутиб турганини айтди. Шунингдек, Одил жамоада ички муҳит яхшилиги, аввалги ўйиндаги ғалаба бунга асосий сабаблардан бири эканлигини ва статистика бу шунчаки рақамлар, дея жамоанинг Австралияга қарши ёмон анъанага чек қўйишини таъкидлади. “Ҳар қандай жамоа сингари биз ҳам ўз олдимизга юқори мақсад қўйганмиз, ўйинда ҳамма нарса бўлиш мумкин, футболда ҳамманинг имконияти тенг ва майдонда кейинги учрашувдаги рақибни ўйлаш учун умуман вақт бўлмайди.”, — дея ўз сўзларини якунлаган футболчи.

Тур рамзий жамоаси

ОФК Осиё Кубоги доирасидаги ҳар бир турга аталган рамзий жамоани эълон қилиб бормоқда. ОФК талқинида Осиё Кубоги мусобақасининг навбатдаги, 2-тур рамзий жамоаси маълум қилинди. Унда Ўзбекистон МТЖ футболчиси Аббос Файзуллаев ҳам кўриш мумкин. У Ҳиндистон билан ўйинда ҳисобни очгани ва фаол ҳаракатлари билан ажралиб турганлиги боис бу таркибга лойиқ кўрилган. Демак, таркиб қуйидагича:

Дарвозабон – Ҳолид Эйса (БАА)

Ҳимоячилар – Сауд Абдулҳамид (САудия Арабистони), Аҳмад Ал Ҳамиси (Ўмон), Жастин Убнер (Индонезия), Милод Муҳаммади (Эрон)

Ярим ҳимоячилар – Али Мадан (Баҳрайн), Муҳаммад Канно (Саудия Арабистони), Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон), Акром Афиф (Қатар)

Ҳужумчилар – Айман Ҳуссайн (Ироқ), Язан Ал Наймат (Иордания)

Тур турли рақамларада

Тўпни энг кўп назорат қилган жамоа — Саудия Арабистони (75%) 

Энг кўп ҳужум қилган жамоа — Австралия (171 та) 

Энг кўп хавфли ҳужумлар уюштирган жамоа — Фаластин (87 та) 

Энг кўп зарба йўллаган жамоа — Саудия Арабистони (28 та) 

Энг кўп аниқ зарба йўллаган жамоа - Фаластин (8 та) 

Энг кўп пасс жамоа — Австралия (629 та) 

Узатмаларнинг аниқлиги бўйича энг юқори кўрсаткич — Жанубий Корея (87 фоиз)

Плей-оффга йўл олганлар

2-тур якунлангач, одадтагидек, кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб улгурган жамоалар номи ҳам маълум бўлди. Булар:

Қатар 

Австралия 

Эрон 

Ироқ 

Саудия Арабистони

Дарвозаси қуруқлар

Мусобақада 2 тур ўтсаҳкамки, ҳали ҳануз ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган жамоалр етарлича. Ўзбекистон терма жамоаси Сурия билан ўйинда сал қолса, мана шундай ҳолатга тушиши мумкин эди. Аммо Рустам Ашурматовнинг лаҳзалик зийраклиги бизни бу балодан сақлаб қолди. Икки тур якунига кўра ўз дарвозаси даҳлсизлигини таъминлаб турган жамоалар таркиби қуйидагича:  

Қатар 

Хитой 

Австралия 

Ўзбекистон 

Тайланд

Муҳташам ташриф

Маълум бўлишича, бугун Тожикистон терма жамоаси делегацияси Президент Имомали Раҳмонни қабул қилишга тайёргарлик кўрган. Тожикистон Президенти бугунги Ливанга қарши ўйинда иштирок етиши кутилган еди, аммо давлат раҳбари бугун тушдан кейин Доҳадан учиб кетиши режалаштирилган. Ҳа, президент ўйин вақти йигитлар билан бўлмайди. Делегация ўз мамлакати Президентига совға сифатида шахсийлаштирилган футболка тайёрлаган.

Теги :
Jamiyat