$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон кейинги босқич масаласини қисман ҳал қилди. Буёғи нима бўлади?

Футбол Football

Куни кеча Ўзбекистон терма жамоаси Осий Кубоги иккинчи тури доирасида Ҳиндистон терма жамоасига қарши майдонга тушиб, йирик, 3-0 ҳисобида зафар қучди. Хўш, ушбу ўйинда ва ўйиндан сўнг вакилларимиз билан боғлиқ қандай воқеалар ва ўзгаришлар юз берди. 

Рейтингдаги ўзгариш 

Ўзбекистон Осиё кубоги гуруҳ босқичида ҳозирча 2 та ўйинда майдонга тушди. Илк ўйинда жамоамиз Сурия билан дуранг ўйнаб, сўнгра Ҳиндистонни мағлуб этди. Сурия билан дуррангга чекилган имзо вакиллармиз учун FIFA рейтингида 3,4 балл йўқотилишига сабаб бўлди. Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалаба эса 12,0 баллни қўлга киритишимизга имкон берди. Ҳозирча Осиё Кубогидаги умумий балансимизда+ 8,6 балл бор. Навбатдаги ўйинда Австралияга қарши ўйнаймиз. Бу ўйин натижаси учун баллар қуйидагича тақсимланади: 

Ғалаба — +23,3 

Дуранг — + 5,8 

Мағлубият — - 11,7 

Мусобақа йўлаги 

Вакилларимиз Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалаба туфайли ўз балларини 4 тага етказди ва ўз гуруҳида кучли учликда бўлишни кафолатлади. Ўзбекистон термаси аввалги мақолаларимизда айтиб ўтганимиздек, 3-ўрин ҳақида зинҳор ўйламаслиги керак. Боиси, “B” гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоа нимчорак финалда “C” ёки “D” гуруҳи ғолиби билан тўқнаш келади. Кўп эҳтимол билан бу — Эрон ёки Япония бўлади. Буни Сурия ҳам тушуниб турибди. Улар сўнгги турда Ўзбекистоннинг мағлубиятини кутган ҳолда, Ҳиндистон дарвозасига камида 4 та гол уришга ҳаракат қилиши мумкин. 

1-ўрин орқали 

Агарда жамоамиз охирги турни муваффақиятли ўтказиб, ўз гуруҳини биринчи ўринда тарк этадиган бўлса, нимчорак финалда юқори эҳтимол билан Фаластин ва чорак финалда Саудия Арабистони билан рўбарў бўлишимиз мумкин. Ундан кейин эса, Япония тўсиғи йўлимиздан чиқиш эҳтимоли юқори. 

2-ўрин орқали 

Агарда иккинчи ўрин билан плей-офф босқичига йўл олсак, энг идеал ҳолатда нимчорак финалда юқори эҳтимол билан Ўмон ва чорак финалда мезбон Қатар билан рақиб бўлишимиз мумкин. Шундан сўнг, ярим финал босқичида юқори эҳтимол билан Эрон ёки Жануби Кореяга тўқнаш келамиз.