$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Энг камида ярим финалга қадар етиб боришимиз шарт” — Жалолиддин Машарипов

Masharipov Katanec

Бугун осиёлик футбол ихлосмандалари 5 йилдан буён орзиқиб кутаётган Осиё Кубоги–2023 мусобақасига старт берилади. Унда қитъанинг 24 жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради.

Матбуот анжумани

Эртага миллий терма жамоамиз ўз гуруҳидаги дастлабки ўйинини Эктор Купер мураббийлигидаги Сурия терма жамоасига қарши ўтказади. Бугун икки жамоа мураббийлари ва сардорлари иштирокида учрашувдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда бизнинг вакилларимиздан бош мураббий Сречко Катанец ва Жалолиддин Машарипов журналистлар томонидан йўлланган бир қатор саволларга жавоб йўллади.

Сречко Катанец  

Дастлаб, Сречко Катанец ҳужумчимиз Элдор Шомуродов масаласига тўхталиб, унинг жамоа учун муҳим футболчи эканлигини билдирди. У ҳар қандай терма жамоа Машарипов ва Шомуродов сингари футболчиларга эга бўлишни хоҳлашини таъкидлар экан, жамоада етакчи футболчилар кўп эканлиги, бироқ Элдордаги тажриба жамоа учун муҳим бўлганлигини айтиб ўтди. Шунингдек илк ўйин ва рақиб ҳақида “Сурияга қарши аввал ҳам иккита учрашув ўтказганман, Сурия кучли жамоа, уларга қарши ўйнаш жуда қийин. Жамоанинг кучсиз томонлари ҳам бор, улар ҳақида етарли маълумотга эгамиз. Аксарият футболчилари хорижлик, биз шунга эътибор қаратишимиз керак. Эртанги баҳсда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозонамиз", - дея фикр билдирди Катанец.

Жалолиддин Машарипов

Жамоамизнинг яна бир лидерларидан бири Жалолиддин Машарипов жамоада тартиб жуда кучли эканлигини айтар экан, аввалги таркибда тажрибали футболчилар кўпроқ бўлганини, бироқ ўйин услуби жиҳатидан ҳозирги жамоа, ном эътибори билан аввалги жамоа кучлироқ бўлганини таъкидлади. Футболчи аввалги Осиё кубогининг 1/8 финалида Австралияга қарши ўйинни эслаб, эндиги турнир ҳақида “Энг камида ярим финалга қадар етиб боришимиз шарт”, деди. Шунингдек, Машарипов “терма жамоа учрашувида авваллари лидерлар кам бўлган, улар яхши ўйин кўрсата олмаса, бу жамоага таъсир қиларди. Ҳозир ундай эмас, жамоа яхши шаклланган. Ҳатто, захирадан ўйинга қўшилган футболчи яхшироқ кўриниши мумкин. Ёшлар жамоамизни кучайтиришди, бизда иккита тенг кучли таркиб бор, деб бемалол айта оламан”, — дея ўз фикрига қўшимча қилди.

Чипталар сотуви

Ўзбекистон миллий жамоасининг гуруҳдаги уч ўйинига чипталар сотуви анча аввал йўлга қўйилган. Ўзбекистонлиу мутахассис Алишер Никимбоевнинг ёзишича, айни вақтга келиб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3 та ўйини учун 2 томон мухлисларига жами 54 287 та чипта сотилган. Бугунги кунга қадар сотиб бўлинган чипталар сони ҳозирча ҳар бир ўйинга қуйидагича тақсимланади:

  • Ўзбекистон — Сурия 10 628 
  • Ўзбекистон — Ҳиндистон 33 685
  • Ўзбекистон — Австралия 9 974

Маълумот учун, Осиё кубоги мусобақасининг гуруҳ босқич ўйинлари учун чипталар 6.87 доллар (ўзбек сўмида 85 минг 300 сўм) дан сотилган.

Қимматга тушган ўртоқлик ўйини

Терма жамоамиз 7 январь куни Фаластин термасига қарши ёпиқ эшиклар ортида ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, бир гол фарқи эвазига ғалаба қозонган эди. Ўйинда асосий ҳимоячиларимиздан бири ва  "Ризеспор" футболчиси Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олди. Шундан сўнг якуний таркибга ҳам Ҳусниддин Алиқулов ўрнига Қозоғистон чемпиони Шаҳбоз Умаров рўйхатга киритилди.

Мукофотлар

Осиё кубоги старти олдидан мусобақанинг мукофот пуллари расман эълон қилинди. Қизиғи, турнирда фақатгина ярим финалгача етиб келган терма жамоаларгина мукофот пулига эга бўлишади. Демак, пуллар қуйидаги кўринишда тақсимланади:

  • Ярим финал — $1 млн.
  • Финал — $3 млн.
  • Чемпионлик — $5 млн.

Осиё Кубоги учун UZ.24 сайтининг тахмини

Осиё Кубогининг плей-офф босқичи учун Uz.24 сайтининг тахмини қуйидагича кўриниш олади: 

1/8: Хитой — БАА, Япония — ?, Австралия — ?, Саудия Арабистони — Иордания, Эрон — ?, Жанубий Корея — Ироқ, Қатар — ?, Ўзбекистон — Уммон.

1/4: БАА — Япония, Австралия — Саудия Арабистони, Жанубий Корея — Эрон, Ўзбекистон — Қатар.

1/2: Япония — Австралия, Ўзбекистон — Жанубий Корея.

Финал: Япония — Жанубий Корея

Чемпион — Япония.

Маълумот учун, Осиё кубоги гуруҳ босқичи илк туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия учрашуви 13 январь куни соат 22:30 да старт олади. Эслатма ўрнида, аввалроқ турнир давомидаги илк рақибимиз Сурия терма жамоаси ҳақида таҳлилий мақола эълон қилган эдик.

Теги :
Jamiyat