$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Энг кўп танлов ўтказган вазирлик ва идоралар рўйхати эълон қилинди

Фото: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фото: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz фаолияти йўлга қўйилди.

Порталга 78 та давлат органи ва ташкилоти, 208 та туман (шаҳар) ҳокимлиги уланган бўлиб, улар томонидан мавжуд вакант лавозимлар учун 140 мингдан ортиқ танлов эълон қилинди.

Қуйидаги энг кўп танлов ўтказиб, ТОП-10 таликка кирган вазирлик ва идоралар билан танишишингиз мумкин:

  • Ёшлар ишлари агентлиги — 16 152 та
  • Давлат солиқ қўмитаси — 12 369 та
  • Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси — 11 877 та
  • Молия вазирлиги — 9 573 та
  • Халқ таълими вазирлиги — 7 100 та
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 5 857 та
  • Мактабгача таълим вазирлиги — 5 542 та
  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — 2 862 та
  • Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси — 2 568 та
  • Давлат статистика қўмитаси — 2 506 та
Теги :
Jamiyat