Энергетика вазирлиги: Байрам кунлари истеъмолчиларга энергия ресурслари барқарор етказиб берилади
Юртимизда Қурбон ҳайити байрамини юқори даражада ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилди.
1 daqiqa o‘qiladi

Хусусан, байрам кунлари:
➖Электр станциялар, нефть ва газ объектларининг штат режимида ишлаши таъминланади;
➖Электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;
➖Истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида туну-кун ишлайдиган 244 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;
➖Юртимиздаги 2 000га яқин жомеъ масжидларининг энергия русурслари таъминоти ҳолати назоратга олинди;
➖Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлардаги электр ва газ таъминоти назоратга олинди.
Ҳурматли истеъмолчилари, электр энергияси таъминоти юзасидан 11-54 қисқа рақами ёки Telegram’даги (@HET_admin) админстраторга, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти юзасидан 1104 ва (71) 200-08-04 ишонч телефонлари ёки Facebook (https://www.facebook.com/pg/Hududgaztaminot/groups/?ref=page_internal) ижтимоий тармоғидаги гуруҳга мурожаат қилишингиз мумкин.
Реклама хукуки асосида



