$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзингдан чиққан бало: 2023 йилда 1 триллион 503 миллион сўмлик газ ва “свет” ўғирланган

Энергетика Energetika

“Ўзэнергоинспекция” 2023 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича ўтказилган рейдлар натижасини тақдим этди.

Жами 9 минг 446 та ҳолат

Ҳисоб китобларга кўра, истеъмолчилар жами 9 минг 446 та ҳолатда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган. Бунинг ортидан давлат манфаатларига 1 триллион 503 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

60 миллион доллар зарар

Йил давомида мамлакатда 4 минг 473 ҳолатда жами ҳажми 767 миллион 404 минг метр куб бўлган табиий газ ноқонуний сарфлаб юборилган. Оқибатда давлат манфаатларига 748 миллиард 596 миллион сўмлик (60 миллион доллар) зарар етказилган.

Энг кўп ўғирланган газ Самарқандда

Энг кўп ўғринча ўзлаштирилган табиий газ Самарқанд вилоятида (344 миллиард 744 миллион метр куб) бўлиб, етказилган зарар суммаси 326 миллиард 409 миллион сўмни ташкил этган.

Иккинчи ўрин Фарғона

Газ талон–торож қилиш бўйича кейинги ўринни Фарғона вилояти эгаллаган. Ҳудудда январь–декабрь ойларида 108 миллиард 680 сўмлик 109 миллион 276 минг метр куб газ яширинча “ўзлаштирилган”.

Бухоро учинчи ўрин

Газни энг кўп ноқонуний сарфлаганлар бўйича учинчи ўрин Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келди. Ҳудудда 12 ой давомида салкам 67 миллион метр куб газ (67 миллиард сўмлик) талон–торож қилинган.

Қарийб 252 миллиард сўмлик электр энергияси хуфёна сарфланган 

Ҳисобот даврида республикада 335 миллион киловатт-соат электр энергияси талон-торож қилинган. Оқибатда давлат манфаатларига 251 миллиард 900 миллион сўм зарар етказилган.

Яна Самарқанд биринчи

Электрни энг кўп ноқонуний сарфлаганлар ҳам Самарқанд вилоятидаги истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келди. Улар 43 миллиард сўмлик 58 миллион 168 киловатт-соат электр энергиясини яширин равишда сарфлаб юборган.

Қашқадарё иккинчида

Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти истеъмолчилари 35 миллион 253 минг киловатт-соат электр энергиясини талон–торож қилган. Бунда етказилган зарар миқдори — 20 миллиард 297 миллион сўм.

Тошкент вилояти учинчи ўрин

Тошкент вилоятида эса қиймати 14 миллиард 847 миллион сўмлик 33 миллион 903 минг киловатт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.